Гижжа

Гижжа, бошқа номи острица ёки гельминтоз дейилади— булар паразит қуртлар ) — паразитар касаллик. Асосан болалар, овчилар, балиқчилар ва уларнинг оилаларида, шунингдек, қишлоқ жойларда яшовчи кишиларда учрайди. Бу бир қатор паразит чувалчанглар инсонлар ва ўсимликлар ҳисобига яшайди, уларнинг ичида ривожланади ва кўпаяди.

 

Хавф гуруҳига кирувчи асосий тоифа — болалар саналади. Ота-оналар фарзандлари соғлиғига қанчалик эътибор қаратишмасин, қўллари тозалигини қанча назорат қилишмасин, уларни паразитлардан ҳимоя қилиш жуда қийин. Статистикага кўра, 4-5 ёшли болаларнинг 95 фоизга яқини гижжалар билан касалланади.

 

Болалар ташқи муҳитни ўрганишади, табиат уларда қизиқиш уйғотади. Бола ҳамма нарсага тегиниб, уни татиб кўришга қизиқади. Бундан ташқари, уларнинг ҳимоя механизмлари шаклланиш босқичида бўлади. Ота-оналар фарзандларини шахсий гигиэна қоидаларига ўргатиш учун мажбурлов эмас, балки бунинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилишлари керак.

БАФУРЖА ВИДЕО ЛАВҲАНИ КЎРИШ УЧУН ЯШИЛ ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ➤https://youtu.be/L9_OZmaQloU