Певзнер парҳезлари

­

Певзнер парҳезлари — бу Совет Иттифоқи даврида Исаакович Певзнер томонидан ишлаб чиқилган ва клиник медицинада кенг қўлланиладиган парҳезлар тизимидир. Певзнер парҳез системаси турли касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадида овқатланиш тартибини оптималлаштириш мақсадида яратилган. Бу система 15 та парҳездан иборат бўлиб, ҳар бир парҳез маълум касаллик ёки ҳолат учун махсус ишлаб чиқилган.

Певзнер парҳезларининг асосий хусусиятлари:

▪️Маълум касалликларга мослаштирилган. Ҳар бир парҳез касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган.

▪️Озиқ-овқатларни ажратиш. Парҳезда айрим маҳсулотлар қатъий чекланади ёки бутунлай истисно қилинади.

▪️Энергетика қиймати. Парҳезда кунлик калория истеъмолини назорат қилиш кўзда тутилган.

▪️Таомнома таркиби. Таомномаларда касалликка мос келадиган маҳсулотлар киритилган.

15 та парҳезни ҳар бирига алоҳида маълумотлар Исчанов мобил китоби ичида, Парҳезлар бўлимида жойланган. Исчанов доктор.