Тухумдон кисталари
Тухумдон кистаси (юн. Κύστις — халта, пуфакча) — тухумдон тузилмасида пайдо бўладиган ва унинг ҳажмини бир неча баробар оширадиган суюқ ёки ярим суюқ таркибга эга бўлган пуфак шаклидаги ҳосила.
Тухумдонда киста пайдо бўлишининг сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаган. Киста ривожланиш механизмида апоптоз ва гонадотроп гормонларнинг бузилиши рол ўйнаши мумкин.
Бундан ташқари, туртки бўлувчи омиллар қаторига репродуктив ёшда ҳам ҳомиладор бўлмаслик, абортлар ва эндокрин тизим касалликлари ҳам киради, ўз вақтида туғмаслик (35 ёшгача), жинсий алоқадан қониқмаслик, жиззакилик, стресс, невроз, қоринни ёғ боғлаши, қорин қўйиш, кам ҳаракатлик, гормонал дорилар. Ушбу омиллар киста шаклланиши хавфини оширади, шунинг учун кўпинча катта ёшли аёлларда климакс даврида ушбу касаллик ташхиси қўйилади.
Тухумдон кисталари ҳақида янада кўпроқ маълумот видеода кўк ёзув устига босингhttps://youtu.be/INyKzbWMGrI