ТИББИЙ ХОДИМ ЯХШИ МУАОМИЛАЛИ БЎЛИШИ ШАРТ

ТИББИЙ ХОДИМ ЯХШИ МУАОМИЛАЛИ БЎЛИШИ ШАРТ

Беморга қўпол муомала қилиш ёки совуққонлик билан ёндашиш, сидқидилдан ёрдам кўрсатмаслик оқибати бемор ва уни яқинларини ғазабига сабаб бўлади, шу сабаб иложи борича камроқ гапириб кўпроқ унга ёрдам муолажаларини қўллаган маъқул.

 Бундан ташқари бемор ва уни яқинлари бошига тиббий оғир вазият келгани сабаб аффектив, депрессив, жаҳлдор ва жиззакилик руҳий ҳолатига тушган бўлиши мумкин, шу сабаб улар сизга психик бузилиш оқибатида "нето" гапириб қўйиши, хатто "провокация" қилиши хам катта эҳтимоли бўлади, сиз асло жавобан дўқ қилманг, уларга гапириш оҳангингиз ақл ўргатаётгандек, ўзидан катта оқбилак одам ясаб олангдек кўринишга кириб тавсия берманг, акс холда сизга сўкиниш, ҳатто қўл кўтаришгача бориши мумкин, буни руҳий эмоционал ҳолат келтириб чиқаради. Қарс икки қўлдан чиқади, эгилган бошни қилич кесмайди! Бемор кўплиги, чарчаганингиз ёки сизни кайфиятингиз йўқлиги одамларга совуқ муносабат қилишингизга асос бўлолмайди! Бу соҳа сизга тўғри келмаса бошқа соҳаларда фаолият олиб боришингиз мумкин.

Доктор Исчанов 

Все Комментарии (0)

Пока никто не оставил комментарий. Будьте первым!

Оставьте Комментарий