Болаларда тиш чиқиши қачон рўй беради

Болаларда сут тишлари чиқиши – бу бола бир ёшга киргунга қадар содир бўладиган энг муҳим ҳолатлардан биридир. Сут тишларининг чиқиши бола соғлом ўсаётганлигидан далолат беради. Одатда сут тишлари бола 6 ойлигида чиқа бошлайди. Аммо, бу албатта нисбий муддат. Сут тишлари эртароқ яъни 3-4 ойликда, ёки кечроқ 8-9 ойликда ҳам чиқиши мумкин. Ёдда тутиш зарур, сут тишлари қанча эрта муддатларда чиқса, болакай парвариши шунчалик эътибор талаб этади. Баъзида болакайлар туғилган вақтларидаёқ тишларга эга бўлади. Бафуржа видео бор кўриш учун кўк ёзув устига босингhttps://youtu.be/4RLXgIGHUuU