СЕКСОЛОГИЯ БУ НИМА
СЕКСОЛОГИЯ — инсоннинг жинсий ҳаёти физиологиясини ўрганадиган фан; жинсий ҳаёт тўғрисидаги билимлар ва и. т. лар соҳаси. Сексологияга оид дастлабки билимлар қад. афсоналар ва қадимий тиббиётда ҳам бўлган. Жинсни объектив ўрганиш Европада Уйғониш даврида бошланган. Турли тадқиқотлар мажмуи — биол., тиббиёт, ижтимоий-тарихий ва психологик йўналишларни ўз ичига олган ҳоз. замон С. си 40-й. ларнинг ўрталарида шаклланди. Сексология муаммолари б-н турли соҳа мутахассислари: психиатрлар, психологлар, социологлар, биологлар ва б. шуғулланадилар.