Она қалбининг қаҳрамонлиги

Она қалбининг қаҳрамонлиги
Райҳон она ҳаётда ҳеч қачон ўзини биринчи ўринга қўймаган. У учун энг муҳим нарса — болалари эди. “Ўқишсин, одам бўлишсин, мендан кўра яхши яшашсин”, дерди у ҳар доим. Ҳар бир фарзандига алоҳида эътибор берди: бири учун контракт тўлади, бирига уй қуриб берди, бирига катта тўйлар қилиб қўйди.
У ўзини унутиб, туну кун ишлади. Қишлоқдаги ҳар қандай оғир ишни ҳам қилар, ўзини кийим-чиройига қарамас, лекин фарзандларининг уст-боши доимо яхши бўларди.
Бир умр оёқда тик юрди, бир ўтириб дам олмади, соғлиғига эътибор ҳам қилмади. “Болаларим одам бўлиб кетишсин, менга бошқа ҳеч нима керак эмас”, дерди.
Йиллар ўтди. Болалари катта бўлди, ҳар бири ўз ҳаётини қурди. Энди Райҳон она қариб қолган, юришга қийналар, шифокорлар “Жуда кеч қолдингиз” дейишарди.
Бир куни шифохонада ётганида болалари навбатма-навбат кириб уни кўргани келарди. Она уларга жилмайдида, бирозда оғриқ билан шундай деди:
— Мен сизларни яхши едирдим, ичирдим, кийинтирдим, тарбия ва билим бердим... Фақат ўзимни унутиб қўйган эканман болалиларам. Энди билиб қолдим: соғлиқ — меҳнатдек, уни ҳам тўхтамасдан парваришлаш керак экан. Энди яхши кунларим келди деганда соғлиғим мени бу кунлардан айирмоқчи.
Болалари жим бўлиб қолишди. Улар энди тушуниб етдики: она фақат юрак билан эмас, тана билан ҳам ўзини аямай болаларининг камоли учун яшайди. Ва бу тана ҳам меҳрга муҳтож бўлар экан...
Онам тузалиб кетса яхши дам олиш жойларига, айланишларга олиб борамиз деб умид билан милтиллаб туришарди, лекин энди кеч бўлган эди...