О ДОКТОРЕ / ДОКТОР ҲАҚИДА

О докторе

Доктор Исчанов

САЛОМ МЕН ДОКТОР ИСЧАНОВ НОДИРБЕК ИСЧАНOВИЧ, МИЛЛАТИМ ЎЗБЕК, ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИМАН, МАЪЛУМОТИМ ОЛИЙ, ТИББИЙ МУТАХАССИСЛИКЛАРИМ 10 ГА ЯҚИН. ОИЛАЛИМАН, ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИДА ТУҒИЛГАНМАН.

ХАР ИККАЛА ТОМОНДАН БОБОЛАРИМ ВА БУВИМЛАР ЎҚИТУВЧИ БЎЛГАНЛАР, ФИЗИКА МАТЕМАТИКА, АДАБИЁТ ВА ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИДАН МАКТАБ ВА УНИВЕРСИТЕТДА САБОҚ БЕРГАНЛАР. ОТАМ ТЕГИШЛИ ЖОЙДА ИШЛАГАН (ВАФОТ ЭТГАН), ОНАМ СТОМАТОЛОГ ВРАЧ БЎЛИБ ИШЛАГАНЛАР (НАФАҚАДА) 7 ХОЛАЛАРИМ ВА ТОҒАМ ВРАЧЛАР.

ИККИТА СИНГЛИМ БОР, ИККАЛАСИ ХАМ ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ТИББИЙ ШИФОКОРЛАР, ИККАЛАСИ ХАМ ОИЛАЛИ, ТУРМУШ ЎРТОҚЛАРИ ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ЖОЙЛАР ХОДИМЛАРИ.

 

11 ЙИЛ РУС МАКТАБДА ЎҚИГАНИМДАН СЎНГ ШУ ЙИЛИ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ОЛИЙ БИЛИМ ЎҚУВ ЮРТИГА ЎҚИШГА КИРГАНМАН.

ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИ ТУГАТГАЧ БИР НЕЧА ШИФОХОНАЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАДИМ, СЎНГРА РОССИЯДА ЎҚИШИМНИ ДАВОМ ҚИЛИБ БИР НЕЧА МУТАХАССИСЛИКЛАРГА ЭГА БЎЛДИМ.

Фотода мактаб ва талабалик даврларимдан лавҳалар:

ЯЪНИ

1. ВРАЧ ОРГАНИЗАТОР ЗДРАВООХРАНЕНИЯ И ОБЩЕСТВЕННОГО ЗДОРОВЬЯ (Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш мутахассислиги)

2. ВРАЧ СЕКСОЛОГ (АЁЛ ВА ЭРКАК ЖИНСИЙ МАСЛАСИ)

3. ВРАЧ УЛЬТРАЗВУКОВОЙ ДИАГНОСТИКИ

4. ВРАЧ ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ

5. ВРАЧ-ТЕРАПЕВТ

6. ВРАЧ СКОРОЙ МЕДИЦИНСКОЙ ПОМОЩИ

7. ВРАЧ МИКРОБИОЛОГ

8. ВРАЧ КЛИНИЧЕСКОЙ ЛАБОРАТОРНОЙ ДИАГНОСТИКИ

9. ВРАЧ ФИТОТЕРАПЕВТ

10. ВРАЧ ОБЩИЕ ПРАКТИКИ

ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГАМАН.

ЯНА КЎПРОҚ ҲУЖЖАТЛАР САЛ ПАСТРОҚДА ЖОЙЛАНГАН!

Фотода бепул тиббий кўрик иш жараёнларидан лавхалар 

ҲОЗИРДА ЯНА  РЕПРОДУКТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИДАН МУТАХАССИСЛИК ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСЛАРИДА ЎҚИБ ЮРИБМАН.

ЖАҲОН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИ YouTube САЙТИДА ТИББИЙ МАВЗУДАГИ ВИДЕОЛАРНИ АҲОЛИГА ТАҚДИМ ЭТИБ КЕЛМОҚДАМАН ШУ САБАБ ҲОЗИРДА 3.1 МИЛЛИОНДАН КЎПРОҚ ОБУНАЧИМ БОР.

БИР ЙИЛ ОЛДИН ЮТУБ ФАОЛИЯТИМ ҲАММА ҚОИДАГА АМАЛ ҚИЛИБ ФОЙДАЛИ ДЕБ ТОПИЛГАНИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ БИРИНЧИ БЎЛИБ ЯККА ТАРТИБДАГИ БЛОГЕР СИФАТИДА АМЕРИКАНИНГ ОЛТИН ВА КУМУШ СОВРИНЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИМ.

 

ДОКТОР ИСЧАНОВ 2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРИ ДЕБ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ ВА СОВРИН БЕРИЛДИ

 

ОХИРГИ БЕШ ЙИЛ ИЧИДА РОССИЯНИ ТУРЛИ ШАҲАРЛАРИДА ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ИШЛАБ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРМОҚДА ЭДИМ. 

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ ТАКЛИФИ БИЛАН, ЎЗБЕКИСТОНДА БЕПУЛ КЛИНИКА ОЧИШ УЧУН ЭҲСОН ЙИҒИШ ЛОЙИХАСИНИ БОШЛАДИК, ШУ КУНГАЧА ЙИҒИЛГАН 9300$ ПУЛЛАРГА СУРАТДАГИ КЎРИНИШДА КЛИНИКА ТАШКИЛ ҚИЛДИМ. 

ЛЕКИН БЕПУЛ КЛИНИКА ХАЛИ ТАЙЁР ЭМАС ЧУНКИ ИЧИДА ТЕКШИРУВ АНАЛИЗ АППАРАТЛАР ЙЎҚ, ХОЗИРДА ШУ АППАРАТЛАРНИ ОЛМАГУНЧА КЎРИК ВА ҚАБУЛ ЙЎҚ.

АНА ШУ ҲИСОБ РАҚАМЛАРГА КЎНГИЛДАН ЧИҚГАНИНИ МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗ МУМКИН.

БУ СУРАТДА МЕН ВА ЖАМОА ВРАЧИМИЗ ОЛИС ҚИШЛОҚЛАРДА БЕПУЛ КЎРИК ҚИЛИБ ЮРГАН ПАЙТИМИЗДАН ФОТОЛАР.

БУ ФОТОДА БИЗ ЎЗБЕКИСТОН ТВ КЎРСАТУВЛАРИГА БОРГАН ПАЙТЛАРИМИЗ.

БЕПУЛ ШИФОХОНА БЎЙИЧА МУЛОҚОТ ГРУППАМИЗГА ЎТИШ УЧУН КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГhttps://t.me/xalqtaklif

БЕПУЛ КЎРИК ЖАРАЁНЛАРИНИ КЎРИШ УЧУН КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГhttps://youtu.be/wV6To3BGWbw

КЛИНИКА МАНЗИЛИГА КЕРАКЛИ АНАЛИЗ АППАРАТЛАР ОЛИНГАЧ ТИББИЙ ҚАБУЛГА НАВБАТ ОРҚАЛИ ОЛДИНДАН ЁЗИЛИБ БОРИЛАДИ, БУНИНГ УЧУН ТЕЛЕГРАМ РАСМИЙ КАНАЛИ ОРҚАЛИ КЎРИККА ЁЗИЛИШ ЭЪЛОН БЕРИЛАДИ.

Telegram РАСМИЙ КАНАЛИГА ЎТИШ УЧУН КЎК ЁЗУВГА БОСИНГhttps://t.me/Doktor_Ischanov_rasmiy

БАРЧА ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАР САЛ ПАСТРОҚГА ЖОЙЛАНГАН.https://t.me/Doktor_Ischanov_rasmiy

 

Сертификаты

Сертификаты / Дипломы