Гистерэктомия — бачадонни олиб ташлаш.

Бачадонни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик усули гистерэктомия деб номланади. Бу операция бошқа барча муолажа, дорилар ва бошқа тиббий усуллар билан даволаш кор қилмаганида бир қатор касалликларни даволовчи энг охирги чора сифатида қўлланилади. Бу касалликлар сирасига қуйидагилар киради:

бачадон миомаси (у қаттиқ оғриқ, қон кетиши ва бошқа белгилар билан кечса);
бачадон пастга тушиши (бунда у ўзининг нормал жойлашган ҳолатидан қин томонга кўп силжиган бўлса);
бачадон, бачадон бўйни ва тухумдонлар саратонида;
аденомиоз (бачадон деворларининг қалинлашуви) ташхиси қўйилганда, дори-дармон билан даволаш самара бермаса;
туғруқдан кейинги атоник қон кетиши (бу бачадон қисқармаслиги ҳисобига юз берса);
бемор «Кювилер бачадони» ташхисига эга бўлса. Бунда ҳомиладор аёлнинг бачадонида йўлдош кўчиши оқибатида ҳомила нобуд бўлади. Бундай вазиятда агар бачадон қонталаш бўлиб қолса, уни олиб ташлашга кўрсатма берилади. 

БАФУРЖА ВИДЕО ЛАВҲАНИ КЎРИШ УЧУН ЯШИЛ ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ➤https://youtu.be/zrxR45vxbHo