Доктор Исчанов ким? Тўлиқ биография, ҳаёти ва фаолияти

О докторе

Доктор Исчанов

Доктор Исчанов ким? Тўлиқ биографияси

Доктор Исчанов — Ўзбекистонда машҳур шифокор ва тиббий блогер бўлиб, у ўзининг YouTube канали, Telegram ва мобил иловаси орқали миллионлаб инсонларга тиббий билимлар улашиб келмоқда. Унинг биографияси, ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот ушбу саҳифада.

Мен, Исчанов Нодирбек Исчанович, миллатим ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Маълумотим олий, кўп йўналишли тиббий мутахассис сифатида фаолият юритаман. Оилалиман ва шифокорлар оиласида таваллуд топганман.

Оиламда илм-фан ва тиббиётга бўлган қизиқиш авлоддан-авлодга ўтиб келган. Ҳар икки томондан бобо ва бувиларим мактаб ва олий таълим муассасаларида физика, математика, адабиёт ва чет тиллари фанларидан дарс берган устозлар бўлган.

Ота-онам ҳам тиббиёт соҳасига дахлдор: отам тегишли ташкилотда фаолият юритган (вафот этган), онам стоматолог шифокор бўлиб ишлаган (ҳозирда нафақада). Оиламизда 7 нафар хола ва 1 нафар тоға шифокорлик касби билан шуғулланади.

Икки нафар синглим бор, улар ҳам олий маълумотли шифокорлар бўлиб, ҳар иккиси ҳам оилали. Турмуш ўртоқлари ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилади.

Мен 11 йил рус мактабида таҳсил олганман. Шундан сўнг тиббиёт академиясининг 7 йиллик даволаш факультетига ўқишга кириб, олий тиббий маълумот олдим. Академияни тамомлагандан сўнг Ўзбекистонда бир нечта шифохоналарда ишлаб, амалий тажриба орттирдим.

Фотода мактаб ва талабалик даврларимдан лавҳалар:

Кейинчалик Россия Федерациясида таълимни давом эттириб, бир нечта мутахассисликлар бўйича малака ва билимларимни янада оширдим.

Мен қуйидаги тиббий йўналишлар бўйича мутахассисман:

1. Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш (врач-организатор)

2. Сексология (аёллар ва эркаклар жинсий саломатлиги)

3. Ультратовуш диагностикаси

4. Гастроэнтерология

5. Терапия

6. Тез тиббий ёрдам

7. Клиник лаборатор диагностика

8. Фитотерапия

9. Умумий амалиёт шифокори

Ушбу йўналишлар бўйича тегишли диплом ва сертификатларга эгаман.

ЯНА КЎПРОҚ ҲУЖЖАТЛАР САЛ ПАСТРОҚДА ЖОЙЛАНГАН!

Россия Федерациясидаги нуфузли олийгоҳда магистратурани қизил диплом билан тамомлаганман.

Ҳозирги кунда жаҳон ижтимоий тармоқларида тиббий билимларни аҳолига етказиш билан фаол шуғулланиб келмоқдаман. Хусусан, YouTube платформасида тиббий мавзудаги видеоларим орқали 6 миллионга яқин обуначига эгаман. Шунингдек, Instagram’да 1,2 миллион, Telegram’да 200 минг ва TikTok’да 200 мингдан ортиқ аудитория шаклланган.

YouTube фаолиятим натижасида Америка томонидан тақдим этиладиган “Кумуш” ва “Олтин” мукофотларини қўлга киритганман.

Фаолиятим Ўзбекистонда юқори баҳоланиб, Соғлиқни сақлаш тизими томонидан “энг яхши тиббий билим улашувчи канал врачи” ғолиби сифатида эътироф этилганман.

Ўзбекистонда бепул клиника очиб 10 мингга яқин муҳтож  беморларни  ногиронларни ва қийин аҳволдаги инсонларни бепул қабул қилганман, сўнгра айрим тегишли ҳужжатларни ва моддий базани яхшилаш мақсадида бундай қабуллар вақтинча тўхтатилган.

Жамоа врачларимиз билан бепул қабул жараёнлари

Жамоа врачларимиз билан бепул қабул жараёнлари

Жамоа врачларимиз билан бепул қабул жараёнлари

Каракалпакстан аҳли билан бепул кўриклардан фотолар

Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказганман. Хусусан, Оролбўйи ҳудудида аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида шифокорлар жамоаси билан биргаликда бир неча кун давомида бепул тиббий хизмат кўрсатганман.

COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон телеканалларида фаол иштирок этиб, жонли эфирлар орқали аҳолига тиббий маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериб борганман.

Мен оммавий ахборот воситаларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқдаман. Жумладан, Севимли ТВ, Миллий ТВ, Ўзбекистон ТВ каби телеканалларда, шунингдек “Ҳаёт ва хаёл йўллари” дастурида чиқишлар қилганман. Дарё.уз, Кун.уз ва Газета.уз каби нуфузли интернет нашрларида мақолаларим эълон қилинган.

Мен томонимдан МДҲ давлатлари аҳолиси учун мўлжалланган илмий-тиббий мобил илова ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳозирги кунда ушбу иловадан 200 мингдан ортиқ фойдаланувчилар фойдаланмоқда.

Хоббим спорт ва табиат қўйнида айланиш

Айни пайтда хорижий профессор устозим билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдаман. Шу билан бирга доимий равишда малака ошириш ва илмий изланишлар билан шуғулланмоқдаман.

 

• КЎРИЛДИ: 0 МАРТА

Сертификаты

Сертификаты / Дипломы